Аркон Эвергранд
RE/MAX риэлтор
- Навыки переговоров
- Деловое общение
- Телефонные переговоры
- Навыки продаж
- Активные продажи
- Заключение договоров
- Поиск и привлечение клиентов
- Проведение презентаций
- Холодные продажи
- B2B Продажи
Агентларга талаблар:
Соҳада 3 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлган;
Мижозлар базасига эга;
Объектлар базасига эга;
Бозор тенденцияларидан яхши хабардор бўлишлари керак;
Техник кўнимакларга (листинг платиформалари, сунъий интеллект воситалари, объектларни тасвирга олиш воситаларидан ишлаш ва бошқа кўникмалар) эга бўлиш;
Кўчмас мулк қонунчилиги бўйича билимларга эга бўлиш;
Маркетингга оид билимлар
Энг зарур хислатлар:
Музокаралар қилиш;
Турли шаклдаги мулоқот қобилияти;
Муносабатлар қуриш қобилияти;
Соҳага оид билим ва янгиликларни ўрганишга интилувчан бўлиши керак;
Ҳалол ва масъулиятли;
Муаммоларга ечим топа олиш кўникмаси;
Ижобий фикрловчи
Таклиф этиладиган имкониятлар:
Биринчи рақамли халқаро бренднинг бир вакили сифатида ишлаш имконияти;
Шаҳар марказида қулай офис;
Алоҳида иш столи;
Компютер ва орг техника қурилмалари билан таъминланади;
Мижозлари билан музокара ўтказиш шароитлари;
Хорижда малака ошириш имкониятилари;
Катта объектлар базаси;
Малакали риэлторлар билан нетворкингда ишлаш имконияти;
Мунтазам малакасини ошириш учун соҳа мутахассислари томонидан тренинглар;
Барча турдаги маркетинг воситаларидан фойдаланиш имконияти;
Марказлашган CRM базаси;
Агентлар учун турли мотивацион дастурлар
Соҳада каръерани ривожлантириш учун халқаро сертификатларни олиш имконияти
Агар риэлтор сифатида шахсингизни ривожлантириш, янада кўпроқ даромад кўришни, келгусида соҳанинг етук ва кўзга кўринган мутахассиси бўлишни истасангиз бизнинг жамоага қўшилинг. Жойлар сони чекланган, 4 та тажрибали агент учун вакант жой мавжуд.
RE/MAX ҳақида маълумот
RE/MAX, яъни "Real Estate Maximums" қисқартмаси дунёдаги энг йирик кўчмас мулк тармоғидир. 1973 йилда АҚШнинг Денвер шаҳрида ташкил этилган RE/MAX бутун дунёда тан олинган кўчмас мулк брендига айланди.
Кўчмас мулк соҳасида 1-рақамли ном сифатида RE/MAX дунёда энг кўп битимлар ҳажмига эга бўлиб, тахминан 120 мамлакатда (2024 йил охири ҳолатига кўра) қарийб 9000 та офис ва 140 000 дан ортиқ таниқли агентларга эга.
Таълим RE/MAX ни бошқа компаниялардан ажратиб турадиган асосий омил ҳисобланади. Биз Сиз билан замонавий маркетинг стратегиялари, энг яхши халқаро амалиётлар, инновацион технологиялар ва самарали бошқарув воситаларини бахам кўрамиз.
RE/MAX дунёси сизга нимани таклиф қилади?
Минимал хавф билан максимал даромад кўриш имкониятлари
Биз билан кўчмас мулк агенти сифатида ҳаётингизда янги саҳифа очиш;
Таълим семинарлари ва тренингларида мунтазам иштирок этиш;
Бутун дунё бўйлаб RE/MAX офислари ва мулкларининг тўлиқ маълумотлар базасига кириш имконияти
Сизни янги RE/MAX оиласига таклиф этамиз!