- Ҳуқуқий фанлар (Бизнес ҳуқуқи (ўзб), Давлат ва ҳуқуқ назарияси (ўзб), Фуқаролик ҳуқуқи (ўзб), Фуқаролик процессуал ҳуқуқи (ўзб), Инсон ҳуқуқлари (ўзб), Иқтисодий процессуал ҳуқуқ (ўзб), Ислом ҳуқуқи (ўзб), Жиноят ҳуқуқи (ўзб), Корпоратив ҳуқуқ (ўзб/рус), Маъмурий тартиб таъомиллар (ўзб), Меҳнат ҳуқуқи (ўзб), Молия ҳуқуқи (ўзб), Қиёсий конституциявий ҳуқуқ (ўзб/рус), Халқаро жиноят ҳуқуқи (ўзб).
Номзодларга бериладиган устуворликлар:
- номзодлар камида 2 йил тегишли фан йўналишлари бўйича олий таълим ташкилотида ўқув машғулотларини олиб борган бўлишлари (маълумотнома-объективкада қайси фанлардан дарс берилганлиги аниқ кўрсатилиши керак);
- хорижий тилда сўзлаша олиш - қўшимча устуворлик;
- рус тилида дарс бера олиш – қўшимча устуворлик;
- илмий унвон (профессор, доцент, катта ўқитувчи)ларга эга бўлиш – қўшимча устуворлик.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
- маълумотнома-объективка;
Суҳбат вақтида тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- паспорт нусхаси;
- олий маълумот тўғрисидаги диплом (магистр) нусхаси;
- илмий даража/унвон тўғрисидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
Шароитлар:
- юқори (рақобатбардош) иш ҳақи;
- байрамларда мукофот пуллари;
- 56 кунлик хақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили;
- ўз-ўзини ривожлантириш учун муносиб шароитлар;
- хорижий давлатларда малака ошириш имконияти;
- самарадорлик (KPI) натижасига кўра йиллик бонуслар;
- шаҳар марказида шинам офис ва аудиторияларга эга кампус;
- профессионаллар жамоаси билан ишлаш ва карьера қилиш имконияти.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ҳужжатларни қуйидаги телеграм манзилга юбориши мумкин.
Ҳужжатлар 2026 йил 20 январгача қабул қилинади.
! Хабарда айнан қайси фан учун ҳужжат топшираётганингизни кўрсатинг!
Изоҳ: мазкур талаблар бўйича танлаб олинган номзодлар кейинги босқичда суҳбатга таклиф қилинади.