MAXSUS INNOVATSIYA VA TA'MINOT
Ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик департаменти директори
- IT Strategy
- Управление проектами
- Управление IT подразделением
- Agile
- Agile Project Management
- ERP / Корпоративные системы
- ERP
- Управление рисками
- Управление подрядчиками
- DRP / BCP
- Кибербезопасность
- Русский — B2 — Средне-продвинутый
- Английский — C1 — Продвинутый
- Узбекский — C1 — Продвинутый
Агар сиз «Омонатларни кафолатлаш агентлиги»нинг ахборот технологиялари соҳасидаги стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ИТ-инфратузилманинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, рақамли трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик йўналишидаги лойиҳаларни самарали бошқаришга қодир бўлган тажрибали лидер бўлсангиз, сизни ўз жамоамизга қўшилишга таклиф этамиз ва ушбу йўналишда агентлик ривожига муносиб ҳисса қўшишингизга ишонамиз.
Асосий вазифалар:
1. ИТ стратегияси ва бошқарув
- Агентликнинг умумий стратегиясига мувофиқ ИТ стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- Ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик департаменти фаолиятини режалаштириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
- ИТ бюджети шакллантирилиши ва харажатлар самарадорлигини таъминлаш;
- ИТ сиёсати, регламентлар, ички стандартлар ва тартибларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
2. ИТ лойиҳаларни бошқариш (Project Management)
- ИТ лойиҳалар портфелини шакллантириш ва устувор йўналишларни белгилаш;
- ИТ лойиҳаларни тўлиқ циклда бошқариш (қамрови, муддатлар, бюджет, сифат);
- Манфаатдор томонлар (stakeholder’лар) билан самарали ҳамкорлик қилиш;
- Agile, Waterfall ёки гибрид лойиҳа бошқарув методологияларини қўллаш;
- Лойиҳа хатарларини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чораларини кўриш;
- Лойиҳалар бўйича таҳлилий ва бошқарув ҳисоботларини раҳбариятга тақдим этиш.
3. ИТ инфратузилма ва киберхавфсизлик
- Серверлар, тармоқлар, маълумотлар базалари ва корпоратив ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
- Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик чораларини жорий этиш, маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш;
- Захира нусхалаш, фавқулодда ҳолатлардан тиклаш ва бизнес узлуксизлиги тизимларини (DRP/BCP) ташкил этиш ва назорат
4. Корпоратив тизимлар ва рақамли ечимлар
- Корпоратив ахборот тизимларини (ERP, CRM, Core systems ва бошқалар) жорий этиш ва ривожлантириш;
- Автоматлаштириш ва рақамли трансформация ташаббусларини амалга ошириш;
-
Ташқи вендорлар ва аутсорсинг компаниялар билан ишлаш
Талаб этиладиган малака ва тажриба:
- Ахборот технологиялари, компьютер фанлари ёки тегишли йўналиш бўйича олий маълумот;
- Ахборот технологиялари соҳасида камида 7–10 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида;
- ИТ лойиҳаларни бошқариш бўйича амалий тажриба (PMP, PRINCE2, Agile — устунлик ҳисобланади);
- Корпоратив ИТ архитектураси ва инфратузилмаси бўйича чуқур билим;
- Ахборот хавфсизлиги ва рискларни бошқариш тамойилларини билиш;
- Стратегик фикрлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш қобилияти.
Шароитлар:
-
Рақобатбардош иш ҳақи + байрамларда бонус ва мукофотлар.
- Халқаро курслар ва сертификатлар харажатлари — ўқиб битирганлик ҳақида сертификат тақдим этилганда қоплаб берилади.
-
Стратегик роль — топ-менежмент билан бевосита ишлаш имконияти.
-
Лидерлик позицияси — юқори малакали мутахассислар жамоасига раҳбарлик қилиш.
-
Карьера ўсиши — Агентлик доирасида ривожланиш имконияти.
-
Халқаро ҳамкорлик — етакчи молиявий институтлар билан ишлаш.