Асосий вазифалар:
-
Дебитор қарздорликларни ундириш жараёнини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.
-
Қарздор мижозларга нисбатан огоҳлантириш хатлари, даъво аризалари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда юборилишини таъминлаш.
-
Иқтисодий судлар ва бошқа ваколатли органларда жамият манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини ташкил этиш.
-
Суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси билан самарали ҳамкорлик қилиш.
-
Қарздорлик ҳолатини мунтазам таҳлил қилиш, камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва раҳбариятга таклифлар киритиш.
-
Юристлар ва ундирув жараёнига жалб этилган ходимлар фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш.
-
Қарздорликлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш.
Ҳуқуқ ва ваколатлар:
-
Қарздорликни ундириш жараёнида зарур ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш.
-
Суд ва бошқа ваколатли органларда жамият номидан иштирок этишни ташкил этиш.
-
Раҳбариятга қарздорликни камайтириш ва хавфларни олдини олиш бўйича таклифлар киритиш.
-
Менежер ва операторларга фақат қарздорлик масалалари доирасида вазифалар юклаш.
Талаблар:
-
Юридик ёки иқтисодий йўналишда олий маълумот.
-
Дебитор қарздорлик, суд ишлари ёки ундирув соҳасида иш тажрибаси.
-
Қонунчиликни билиш, таҳлил қилиш ва музокара олиб бориш кўникмаси.
-
Бошқарув қобилияти, масъулият ва натижага йўналганлик.
-
Вакансия жисмоний фаоллик талаб қилади, шу сабабли жисмоний юкламага тайёр номзодлар кўриб чиқилади.
Биз таклиф қиламиз:
-
Расмий ишга қабул қилиш.
-
Барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи.
-
Касбий ўсиш ва ривожланиш имкониятлари.